Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ошиши 2,59 фоизни ташкил этди. Апрель ойида истеъмол нархлари 0,93 фоизга ошди.
Ўзбекистонда январь-апрель ойларида 205 713 нафар чақалоқ туғилди, бу ўтган йилга нисбатан 4,3 фоизга кам. Ўлим ҳолатлари эса ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга ўсиб, 40 197 нафарни ташкил этди. Статистика агентлиги дастлабки чоракдаги демографик кўрсаткичларни эълон қилди.
2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга газ импорти 360 млн доллардан ошди (мартда — 152,9 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 45,4 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 314,8 млн доллар бўлди.
Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 91 мингтага етди ёки бир ярим баробарга ошди. Деярли барча моделлар орасида ишлаб чиқаришнинг ўсиши кузатилмоқда.
Март ойида Ўзбекистон 1,35 млрд долларлик, йил бошидан буён эса 2,66 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.
Март ойида Ўзбекистонда 2023 йилнинг мартига нисбатан газ (-6,5 фоиз) ва нефть (-11,1 фоиз), шунингдек, бензин (-1,6 фоиз) қазиб олиш камайди. Кўмир қазиб олиш эса бироз ошди (+0,9 фоиз).
Мартда 0,7 фоизлик инфляция қайд этилди. Йиллик инфляция 7,98 фоизгача секинлади, бу — 2016 йил майдан бери энг паст кўрсаткич. Статистика агентлигига кўра, гўшт нархи 5 ойдирки пасайиб бормоқда, сут, шакар, ун, картошка, пиёз, сабзи қимматлашган. Бензин, темирйўл ва ҳаво транспорти нархлари ошди.
Ўзбекистонда аҳоли рўйхатини ўтказиш учун олдиндан 800 млрд сўм талаб этилади, дея маълум қилди Статистика агентлиги. Тадбир 2025−2026 йилларда ўтказилиши режа қилинган.
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2025−2026 йилларда ўтказилиши режалаштирилмоқда. У 2022 йилга режа қилинганди, аммо пандемия туфайли кейинга қолдирилган. Натижалар 2027 йилда эълон қилинади. Статистика агентлиги қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам рўйхатга олиш ишларига тайёргарлик кўради.
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш сўнгги бор 1989 йили ўтказилган. Янгиси 2022 йилга режа қилинган эди, пандемия сабаб 2023 йилга қолдирилди, аммо барибир ўтказилмади. Ўзи унинг нима кераги бор, у қандай фойда келтиради ва уни кечиктириш нимаси билан хатарли — «Газета.uz» шу ҳақда маълумот беради.
Ўзбекистонда февралда сўнгги саккиз йилдаги энг паст — 0,3 фоизлик инфляция қайд этилди, йиллик инфляция 8,35 фоизгача секинлашди. Статистика агентлигига кўра, деярли барча асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашди, бензин ўртача 1,1 фоизга қимматлади, маиший техника нархлари ошди.
Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган БМТ Статистика комиссиясининг 55-сессиясида қатнашди. Унда агентлик раҳбари номзоди комиссия аъзолигига илгари сурилди.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўмдан 621 минг сўмгача оширилди. Кўрсаткич мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун ишлатилади.
2023 йил якунига кўра Ўзбекистонда 8,77 фоизли инфляция қайд этилди, бу 2016 йилдан бери энг паст кўрсаткич саналади. Йил давомида гуруч 38,7%, гўшт 9,3%, сут 13,3%, тухум 11,7%, шакар 11% га қимматлади. Бензин нархи 19,1%, пропан нархи эса 29,4% га ошди.
Ўзбекистон газ, нефть ва газ конденсатини қазиб олишни қисқартиришда давом этмоқда. Ноябрь ойида бу ҳажм 3,79 млрд куб метрни ташкил этди (2022 йил ноябрига нисбатан 10,2 фоизга кам), йил бошидан буён эса пасайиш 4,5 млрд куб метрдан ошди. Ўтган ойда бензин ишлаб чиқариш ҳам камайган.
2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд долларга (+26,2 фоиз) етди. Импорт экспортдан қарийб 11 млрд долларга ошди. Олтин экспорти 2,3 баравар кўпайиб, рекорд даража — 8,1 млрд долларни ташкил этди. Самолётлар, автомобиллар, нефть ва бошқа ресурслар импорти юқорилади.
Ноябрь ойи якуни бўйича Ўзбекистонда 1,1 фоизлик инфляция қайд этилди, йиллик инфляция 8,8 фоиздан пасайди — бу сўнгги 7 йилдаги энг паст кўрсаткич. Ўтган ойда тухум ва шакар нархи ошган, мол гўшти, ун ва сариёғ эса арзонлашган. Бензин ва пропан нархи ошиб бормоқда, поезд чипталари ҳам қимматлади.
Сентябрь ойида Ўзбекистон Хитойга 41,6 млн долларлик газ етказиб берди — бу апрелдан бери етказиб беришнинг минимал ҳажми бўлди. Йил бошидан буён Хитойга газ экспорти 412,2 млн долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 1,9 баробар кам.
Октябрь ойи охирида Ўзбекистонда 1 фоизлик инфляция қайд этилди ва йиллик инфляция яна 9 фоиздан тушди. Энергия тарифлари ошишига қарамай, бу охирги 7 йилдаги энг паст ойлик кўрсаткичдир. Иқтисодчининг тахмин қилишича «иқтисодий ҳароратни ўлчайдиган термометр бузилиб қолган».
Ўзбекистонда дастлабки саккиз ойда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга ёки 3,26 млрд куб метрга камайган. Августда ишлаб чиқариш 3,92 млрд куб метрни ташкил этди (ўтган йилнинг августига нисбатан -9 фоиз). Электр энергияси ишлаб чиқариш 5,7 фоизга, кўмир — 10,4 фоизга ўсди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг